09:43 / 26.08.2022
1 262

Рус сиёсатшуноси: «Россия Арманистонни Қорабоғсиз тасаввур қилади»

Рус сиёсатшуноси: «Россия Арманистонни Қорабоғсиз тасаввур қилади»
Россиялик сиёсатшуноснинг фикрича, Озарбайжоннинг Россия учун аҳамияти сўнгги йилларда ўсиб бормоқда ва ҳозирги халқаро, геосиёсий ўзгаришлар фонида ўсишда давом этади.

Сиёсий тадқиқотлар институти директори Сергей Марков «Москва-Боку» порталига изоҳ бериб, Россия Қорабоғсиз Арманистонни иттифоқчи деб билишини маълум қилди.

– Россия Арманистонга турли соҳалардаги ҳамкорлик доирасида ёрдам беришга тайёр ва бу иш давом этяпти. Лекин Қорабоғга даъволарида эмас. Нима учун Россия Арманистонни Қорабоғсиз тасаввур қилади? Арманистон Қорабоғ ва унинг атрофидаги 7 та ҳудудни ноқонуний равишда эгаллаб олгани учунгина эмас, балки халқаро ҳуқуққа кўра ҳақиқат Озарбайжон томонида ва Озарбайжоннинг Россия учун аҳамияти сўнгги йилларда ошиб бораётгани ва бундан кейин ҳам шундай бўлиши ҳам сабаб бўлади. Вазият ҳозирги халқаро, геосиёсий ўзгаришлар фонида фақат ўсиб боради.

Россия ва Озарбайжон раҳбарлари иттифоқчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги декларацияни имзолаганлари бежиз эмас.

Шунинг учун Арманистонда Россиядан норозилик тобора кучайиб бормоқда. Ва бу турли қарашдаги, қарама-қарши кучлар томонидан ҳам юз бермоқда. Арманистон расмийлари Россияга тўғридан-тўғри 2 йил олдин эришилган келишувларда уларга ёқмаётган нарсаларни айта олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рус сиёсатшуноси: «Россия Арманистонни Қорабоғсиз тасаввур қилади»