Фото: Getty Images
Йел университети тадқиқотчиларининг ҳисоботига кўра, 2022 йил март ойидан бери Россия Донецк областида украиналиклар учун камида 21 та фильтрацион лагерни ташкил қилган. Ҳужжат 25 август, пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти томонидан қўллаб-қувватланган Conflict Obseratory лойиҳаси сайтида эълон қилинди.
Очиқ манбалардан олинган маълумотлар ва масофадан зондлаш ахборотларидан фойдаланган ҳолда тадқиқотчилар «юқори даражадаги эҳтимоллик билан» 21 та фильтрацион лагер жойлашганини аниқлади. Улар аниқланган объектларни тўртта асосий тоифага ажратди: рўйхатга олиш пунктлари, рўйхатга олишни кутаётган шахсларни сақлаш жойлари, тергов изоляторлари ва узоқ муддатли сақлаш жойлари сифатида хизмат қилувчи қамоқхоналар.
«Тинч аҳолининг ташқи дунёдан узиб қўйилган ҳолда қўлга олиниши халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилишидан кўра кўпроқ нарсадир», - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Каве Хошнуд. «Ушбу ҳисоботда ҳужжатлаштирилган ҳибсда сақлаш шароитлари антисанитария, озиқ-овқат ва сув етишмаслиги, тор шароитлар ва қийноқларни ўз ичига олади», деди у. Ҳисобот муаллифлари мустақил кузатувчилардан ҳужжатда тасвирланган объектларга кириш ҳуқуқига эга бўлишни талаб қилди.
Бундан ташқари, Йел университети ҳисоботида Оленивка колониясидаги ҳарбий асирларнинг қабри бўлган объектлар ҳақида сўз боради. Июль ойи охирида қамоқхона мажмуасида рўй берган портлашдан сўнг 53 украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди. Москва ва Киев бунда бир-бирини айбламоқда.
Россиянинг АҚШдаги элчихонаси ушбу хабарга муносабат билдирди ва материални «сохта» деб атади. Дипломатик миссия АҚШ Давлат департаменти россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги ҳаракатларини обрўсизлантириш мақсадида маълумот тарқатаётганини билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?