date
views 1 358

Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади

Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади
Фото: ТАСС
Қирғизистон жазони ижро этиш хизмати мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга Москвада даволанишига рухсат бермади. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.

Билдирилишича, Атамбоевда Россияга чиқиш учун ҳуқуқий асос йўқ.

«Атамбоевнинг саломатлиги нисбатан қониқарли, у 27-колония тиббиёт қисмида даволанмоқда», — дейилади жазони ижро этиш хизмати баёнотида.

Алмазбек Атамбоев 2011 йилдан 2017 йилгача Қирғизистон президенти лавозимида фаолият кўрсатган. У 2019 йилда президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган ва коррупция иши бўйича ҳибсга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади