Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Будапештда Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котибининг фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка масъул ўринбосари Миклош Ленгел билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар Ўзбекистон—Венгрия университетлараро ҳамкорлиги, талабалар алмашуви ва қўшма маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган. Миклош Ленгел 2022 йилдан бошлаб Венгрия томони Венгрия ҳукуматининг «Stipendium Hungaricum» стипендия дастури бўйича Ўзбекистонга Венгрия олий ўқув юртларида таълим олиш учун квотани 170 тага оширганини таъкидлаган. Дастур бакалавриат, магистратура ва докторантура учун грантлар ажратади. Белгиланган квота доирасида тиббиёт, спорт ва АКТ йўналишларида ўқиш учун алоҳида стипендиялар ажратилади.
Шунингдек, у Ўзбекистон ёшларини ушбу грантлардан тўлиқ фойдаланишга ва 2023 йил ноябрь ойи ўрталаридан 15 январга қадар фаол ариза топширишга чақирган.
Бундан ташқари, учрашув чоғида Венгрия Дипломатик академияси (ВДА), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ва унинг ҳузурида янги ташкил этилган Дипломатик академия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Венгриялик дипломат Ўзбекистон президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ЖИДУ фаолиятида амалга ошираётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан таништирилган.
Томонлар Будапештда иккинчи Ўзбекистон—Венгрия ректорлари форумини ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилган.
2021 йил 20—23 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Венгриянинг ўндан ортиқ нуфузли таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган биринчи форум муваффақиятли ўтказилгани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?