20:53 / 27.08.2022
1 323

Coca-Cola Россияда «Добрий кола» бренди остида сотила бошлайди

Coca-Cola Россияда «Добрий кола» бренди остида сотила бошлайди
Фото: «ТАСС»
Coca-Cola Россияда флагман ичимлигини «Добрий кола» бренди остида сотади. Бу ҳақда «Теремок» фастфуд тармоғи асосчиси Михаил Гончаров маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Гончаровнинг сўзларига кўра, унинг тармоғи Coca-Cola компаниясидан тегишли билдиришномани олган. «Биз уни сотишга ҳаракат қилиб кўрамиз», — деди бизнесмен Россия бозорида «кола асосидаги» бошқа ичимликлар ҳам борлигини таъкидлаб.

Бизнесмен сотувлар «Добрий» сокининг таниқлилиги асосига қурилишини тахмин қилди, уни Coca-Cola’га тегишли «Мултон» компанияси ишлаб чиқаради. «Интерфакс» қайд этишича, компаниянинг Россиядаги бўлинмаси, «Кока-кола ЭйчБиСи Евразия» «Мултон партнерс» деб қайта номланган.

Coca-Cola Company июнь ойида, маҳсулотларнинг мавжуд захиралари тугаганидан кейин Россияда ўзига тегишли брендлар остидаги ичимликлар савдоси тўхтатилишини маълум қилганди. Бунга Украинадаги уруш сабаб бўлди.

Россияга флагман ичимлиги учун концентрат етказиб беришни Coca-Cola Company мартдаёқ тўхтатган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Coca-Cola Россияда «Добрий кола» бренди остида сотила бошлайди