Фото: Forbes
Дунёнинг энг бадавлат 10 нафар миллиардерининг бойлиги бир кун ичида 30 млрд долларга камайди.
Сайёранинг энг бой бизнесмени, Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 5,4 млрд долларга қисқарди ва 257,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
LVMH эгаси Бернар Арнонинг бойлиги 4,5 млрд долларга камайиб, 161,7 млрд долларга тушди.
Amazon асосчиси Жефф Безос бир кунда 6,5 млрд доллар йўқотди, эндиликда унинг бойлиги 155,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Уоррен Баффет ва Ларри Эллисон 3 млрд доллардан, Билл Гейтс 2 млрд доллар йўқотди.
Google асочилари Сергей Брин ва Ларри Пейжнинг бойлиги қарийб 5 млрд долларданга камайди.
Юқори ўнталикда бойлиги миқдори ошган ягона миллиардер ҳиндистонлик Гаутам Адани бўлди. Adani Group эгасининг бойлиги 1,6 млрд долларга кўпайди ва 140,1 млрд долларга етди.
Миллиардерларнинг бойлиги АҚШ федерал захираси раҳбари Жером Пауэллнинг баёнотидан кейин камайиб кетди. Пауэлл саккиз дақиқалик чиқишида инфляция ўсишига қарши туриш учун фоиз ставкалари янада ўсишини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?