1 642
АҚШ ҳарбий кемалари Тайвань бўғозига кирди. Хитой ўз қуролли кучларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди
Фото: Reuters
28 август куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Antietam ва Chancellorsville эсминецлари (ҳарбий кемалари) Тайвань бўғозига кирди. Бу ҳақда АҚШ ҲДК еттинчи флоти маълум қилди. Оролга август бошида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифидан кейин биринчи марта шундай ҳолат юз бермоқда.
Сўнгги йилларда Америка ҳарбий кемалари, баъзан эса Буюк Британия ва Канада каби иттифоқдош давлатлар кемалари ҳам бўғоз орқали тез-тез ўтиб турарди ва бу билан Пекиннинг ғазабини қўзғатарди.
Тайвань бўғозидан Америка крейсерлари ўтгач, Хитой ўз қуролли кучларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди, бу ҳақда Хитой Халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий зона расмий вакили Ши И маълум қилди.
28 август куни куннинг иккинчи ярмида Тайвань қуролли кучлари оролга Хитой армиясининг 23 та самолёти ва саккизта кемаси яқинлашиб келаётганини қайд этган. Бунга жавобан, Тайвань мудофаа идораси вазиятни кузатиш учун ҳаво патрулини йўналтирди, радиоогоҳлантириш эълон қилди, шунингдек, зенит-ракета мажмуаларини тайёр ҳолатга келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Тайвань атрофидаги вазият август бошида оролга АҚШ Вакиллар палатаси Нэнси Пелоси ташриф буюрганидан кейин кескинлашганди. Шундан сўнг Хитой Тайвань атрофида тарихдаги энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказди. Бундан ташқари, ХХР Вашингтон билан асосий мулоқот каналларини ёпиб қўйди, у орқали, шу жумладан, юқори даражадаги ҳарбий мулоқот ҳам олиб борилар эди. 26 август куни яна бир АҚШ сенатори Тайванга келди.
Тайвань бўғози, Хитой, АҚШ, Ҳарбий кема “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...