Фото: AFP
Эрон Россияга Украинага қарши урушда ишлатилиши керак бўлган учувчисиз учиш аппаратларининг биринчи партиясини жўнатди, деб ёзади 29 август, душанба куни Американинг The Washington Post (WP) нашри.
Гап камида иккита турдаги жанговар учувчисиз учар қурилмалар, хусусан, радар тизимлари, артиллерия иншоотлари ва бошқа ҳарбий объектларни ўққа тутиш учун мўлжалланган Mohajer-6 ва Shahed дронлари ҳақида бормоқда. WP нашрига кўра, Россия транспорт самолётлари 19 август куни тегишли юк билан Эрондан ҳавога кўтарилган.
Нашрнинг АҚШ разведкасига яқин бўлган суҳбатдошларига таяниб ёзишича, Россия қабул қилинган учувчисиз учоқларни ишлатишда кўплаб носозликларга дуч келган.
Аноним қолишни истаган Америка разведка хизматлари вакилларининг сўзларига кўра, биринчи синовлардан сўнг россиялик ҳарбийлар Эроннинг баъзи дронлари фойдаланишга яроқсиз эканидан «норози» бўлган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Москва Теҳрондан юзлаб шундай учувчисиз учоқларни сотиб олмоқчи, деб ҳисоблаяпти.
Айни пайтда, 19 июль куни Россия президенти Владимир Путин Теҳронда Ислом Республикаси раҳбари Иброҳим Раисий билан учрашди. Россия Эронни потенциал қурол етказиб берувчи сифатида кўради, у билан санкцияларни четлаб ўтиш ва чекловлар остида нефть экспорт қилиш бўйича тажриба алмашиши мумкин.
Аввалроқ, 16 июль куни CNN медиакомпанияси Россия ҳукумати делегацияси Москва Теҳрон билан етказиб бериш масаласини муҳокама қилаётган учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)ни текшириш учун икки марта Эроннинг Кошан аэродромига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эди. Россия расмийлари аниқ бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланиши мумкин бўлган Эроннинг Shahed-191 ва Shahed-129 учувчисиз учоқларини ўрганмоқда, дея хабар берган CNN манбалари.
Бундан сал олдин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан «Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган асосда бир неча юзтагача УУА, жумладан, қурол олиб юришга қодир УУАлар беришга тайёрланаётганини» айтган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?