21:21 / 30.08.2022
1 402

Крипто биржаси мижозга 100 доллар ўрнига тасодифан 10,5 миллион доллар ўтказганини 7 ойдан кейин билиб қолди

Крипто биржаси мижозга 100 доллар ўрнига тасодифан 10,5 миллион доллар ўтказганини 7 ойдан кейин билиб қолди
Фото: Crypto
Энг йирик криптовалюта биржаларидан бири «Crypto.com» ўз мижозига янглишиб 100 доллар ўрнига тахминан 10,5 миллион доллар ўтказиб юборган. Аёл пулнинг бир қисмини сарфлашга муваффақ бўлган — компания олти ойдан кўпроқ вақт давомида бу йўқотишни сезмаган. Энди пул суд орқали қайтарилиши керак.

Вазият 2021 йилнинг май ойида Мелбурндан келган мижоз «Crypto.com» сайтидан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни қайтаришни сўраганида юз берган. Бироқ унинг ҳисоб рақамига янглишиб 10,5 миллион доллар туширилган.

Катта трансферга қарамай, йил охиридаги аудитдан олдин, етти ой давомида хатоликни ҳеч ким сезмаган. Бу вақт ичида аёл пулни нақд қилишга ва ҳатто 1,35 миллион долларга шаҳар чеккасидан уй сотиб олишга, қариндошга ҳам уй совға қилишга ва сумманинг бир қисмини шахсий ҳисоб рақамлари ўртасида тақсимлашга муваффақ бўлган.

Биржа мижози сотиб олган Крейгиберндаги сарой
Фото: TJournal

Компания хатони аниқлаганида, мижоз ўзлаштирилган пулни қайтариши керак эди.

Август ойида суд биринчи марта аёлдан янги сотиб олган уйини сотиш ва олинган маблағларни биржага қайтаришни талаб қиладиган иш бўйича қарор чиқарди. Қолган сумма учун суд кейинроқ қўшимча қарор чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Крипто биржаси мижозга 100 доллар ўрнига тасодифан 10,5 миллион доллар ўтказганини 7 ойдан кейин билиб қолди