Июль ойида АҚШда иш ўринлари кутилмаганда кўпайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Иш ўринларининг кўпайиши иш берувчилар шундоқ ҳам чекланган кадрлар учун рақобатлашаётгани сабабли меҳнат бозорида доимий кескинликни келтириб чиқаради.
АҚШ Меҳнат департаментининг Иш ўринлари очилиши ва меҳнат айланмаси тадқиқоти (JOLTS) маълумотларига кўра, иш ўринлари июнь ойидаги 11 миллиондан бир ой ичида 11,2 миллионга етди. Бу эса рекорд даражага нисбатан бироз паст.
Фото: Bloomberg
АҚШдан ўтган йил охиридан бери бўш иш ўринлари 11 миллиондан юқори ва ишсизлик даражаси тарихан пастлигича қолмоқда, бу эса АҚШ меҳнат бозорининг кучлилигини таъкидлайди.
Ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик иш ҳақининг барқарор ўсишини таъминлашда давом этмоқда, бу Федерал резерв тизиминг инфляцияни бостиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини мураккаблаштиради.
Июль ойида ҳар бир ишсиз киши учун тахминан иккита бўш иш ўрни бор эди, бу июнь ойида 1,9 тани ташкил қилган.
Бўш иш ўринларининг энг катта ўсиши чакана савдо, транспорт, омборхона ва коммунал хизматларда бўлди.
Тахминан 4,2 миллион америкалик июль ойида ўз ишларини тарк этди. Бу кўрсаткич июнга нисбатан бир оз пасайди.
Ишдан бўшатиш даражаси, яъни ихтиёрий равишда ишдан бўшаганларнинг умумий бандлик улуши қисми, бир йилдан кўпроқ вақт давомидаги энг паст даражага — 2,7 фоизга тушди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди