18:21 / 31.08.2022
2 155

Италиялик журналист Путиннинг “сирли ғалабаси” сабабларини айтди

Италиялик журналист Путиннинг “сирли ғалабаси” сабабларини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг “сирли ғалабаси” мамлакатда қишлоқ хўжалигини муваффақиятли ривожлантирганида. Бу ҳақда Италиянинг “Corriere della Sera” газетаси ёзмоқда.

Журналист Федерико Рампинининг сўзларига кўра, “Россия қишлоқ хўжалиги бақувват” ва 2022 йилда мамлакат “даҳшатли сценарийларга” қарамай рекорд даражадаги дон экспортига эришади.

У АҚШ фермерлари “совет фуқаролари оч қолишига йўл қўйишмагани” замонини ҳам ёдга олган. “Ҳозир бу хотиралар узоқ ўтмишда қолди. Путин даврида Россияда қишлоқ хўжалигининг ҳайратли равишда қайта тикланиши рўй берди”, - дея қайд этган Рампини.

Журналистнинг таъкидлашича, 2000 йилдан 2018 йилгача Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 16 бараварга ошган, ҳозир Россия Америкага қараганда бир неча баравар кўп дон ишлаб чиқаради.

Рампини глобал исишнинг қишлоқ хўжалигига таъсирига тўхтаталиб, бунда ҳам Россия Канада ва Скандинавия мамлакатлари билан бир қаторда ютуқли ҳолатда бўлишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, дунёдаги дон экспортининг 13-16 фоизи Москва назорати остида, 2022 йил охирига келиб эса Россия экспорти ўтган йилги кўрсатгичдан ошади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия дунёда ғалла экспортида биринчи ўринда эканини қайд этганди. 2022 йилда мамлакатда дон ҳосили 130 миллион тоннага етиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик журналист Путиннинг “сирли ғалабаси” сабабларини айтди