18:48 / 01.09.2022
1 145

БМТ Шинжондаги уйғурларнинг таъқиб қилиниши ҳақида маъруза чиқарди

БМТ Шинжондаги уйғурларнинг таъқиб қилиниши ҳақида маъруза чиқарди
Фото: UN
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачалет бошқармаси Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги қонунбузарликлар ҳақида маъруза эълон қилди, деб ёзади Meduza.

Маъруза 31 август куни кечқурун — Бачалетнинг тўрт йиллик муддати тугашига саноқли дақиқалар қолганида чоп этилди.

Ҳужжатда айтилишича, Хитой ҳукумати минтақада терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар доирасида инсон ҳуқуқларининг «жиддий бузлишлари»га йўл қўйган. Пекиннинг уйғурларга ва бошқа мусулмон халқларига нисбатан хатти-ҳаракатлари инсониятга қарши жиноятлар бўлиб ҳисобланиши мумкин, дея маълум қилишди БМТда.

Маъруза хулосаларида айтилишича, Хитой аксилтеррорчилик қонунчилиги инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари нуқтаи назаридан «ўта муаммоли» бўлиб, ҳукуматга минтақада уйғурлар ва бошқа мусулмонларга нисбатан катта кўламда асоссиз репрессияларни амалга ошириш имконини берган.

Уйғурлар учун «касбий ўқитиш марказлари» (ҳуқуқ ҳимоячилари уларни концлагерлар деб атайди)ни қўллаш, Хитой ҳукумати даъво қилганидек, қисқарган бўлса-да, терроризм ва экстремизм ҳақидаги ишлар бўйича ҳукм қилинганларнинг сони айни вақтда ўсиб бормоқда.

Маъруза муаллифлари «касбга ўқитиш марказлари»да одамлар қийноқлар, мажбурий тиббий жараёнлар, жинсий зўравонликка дуч келаётгани ҳақидаги даъволарни ҳақиқатнамо деб ҳисоблайди. Умуман олган, минтақадаги мусулмон аҳоли, мавжуд маълумотларга кўра, ўз диний мансублигини ифодалашда чекловларга тўқнаш келмоқда, шунингдек, оилани мажбурий режалаштириш ва туғилиш даражасини чеклаш бўйича чораларнинг қўлланилиши эвазига, репродуктив ҳуқуқлар бузлишига ҳам учрамоқда.

Хитой ҳукумати маърузадаги даъволарни «Хитой душманлари томонидан тўқиб чиқарилган дезинформация ва ёлғон» деб рад этмоқда. Пекиннинг фикрича, ҳужжат Шинжонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларни ҳамда минтақа фуқаролари терроризм ва экстремизмдан кўрган зарар»ни эътибордан четда қолдиради.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Шинжондаги вазият юзасидан маъруза эълон қилиши ҳақида 2021 йил декабрдан буён айтиб келарди. Ўшандан буён маърузани чоп этиш бир неча марта кечиктирилган, бунинг учун бошқарма ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинган. Ваколатлари муддати тугаши арафасида комиссар «ҳужжатни эълон қилиш ёки эълон қилмаслик ҳақидаги талаблардан иборат мисли кўрилмаган босим»га дуч келгани ҳақида гапириб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Шинжондаги уйғурларнинг таъқиб қилиниши ҳақида маъруза чиқарди