date
views 1 435

Польша Германиядан $1,32 трлн доллар «уруш пули»ни ундирмоқчи

Польша Германиядан $1,32 трлн доллар «уруш пули»ни ундирмоқчи
Фото: Iz.ru
Польша ҳукумати Германиядан $1,32 трлн талаб қилмоқчи. «Ҳуқуқ ва адолат» етакчи партияси раҳбари Ярослав Качинскийнинг айтишича, Варшава Иккинчи жаҳон урушида ўзига Германия етказган зарарни шунча, деб ҳисобламоқда. Репарация миқдорини махсус комиссия ҳисоблаб чиққан, деб ёзди Reuters.

Качинский таъкидлашича, кўрсатилган маблағни «Германия бемалол тўлашга қодир» ва келгусида тўлов миқдори ошиши ҳам мумкин.

Ҳозирча Польша Германияга расмий талаб билан мурожаат қилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша Германиядан $1,32 трлн доллар «уруш пули»ни ундирмоқчи