
Фото: AP
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги масжидда портлаш содир бўлди, деб хабар берди «Ал-Жазира» телеканали.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотига кўра, портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган.
Ҳалок бўлганлар орасида масжид имоми, мамлакатда таниқли диний арбоб Мужиб Раҳмон Ансорий ҳам борлиги айтилмоқда.
«Мужиб Раҳмон Ансорий бир неча нафар қўриқчилари ва фуқаролар билан бирга ҳалок бўлди»,— деди Ҳирот губернатори Ҳамидулла Мутаваккил.
ToloNews телеканалининг хабар беришича, портлаш ҳудкуш террорчи томонидан амалга оширилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.