date
views 1 618

Москвада Горбачёв билан видолашув бўлиб ўтмоқда. Маросимга Пугачёва ва Медведев ташриф буюрди

Москвада Горбачёв билан видолашув бўлиб ўтмоқда. Маросимга Пугачёва ва Медведев ташриф буюрди
Фото: «ТАСС»
Москвадаги Союзлар уйининг Колонний залида СССР президенти Михаил Горбачёв билан видолашув маросими бошланди.

Reuters томонидан олиб борилаётган трансляцияга кўра, бино яқинида ўрнатилган панжаралар олдида узун навбат ҳосил бўлган. Полиция оломонни бир неча ўнлаб одамлардан иборат гуруҳларга бўлиб ўтказмоқда.

Маросимда, хусусан, хонанда Алла Пугачёва ва Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев иштирок этмоқда, деб ёзади «РБК». Владимир Путин дафн маросимига келмаган, у Горбачёв билан алоҳида видолашган эди.

Венгрия ҳукумати бош вазир Виктор Орбаннинг ушбу маросимда иштирок этиш режасини эълон қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада Горбачёв билан видолашув бўлиб ўтмоқда. Маросимга Пугачёва ва Медведев ташриф буюрди