07:20 / 06.09.2022
1 557

Қозоғистонда ўзбекистонликларнинг паспорти олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистонда ўзбекистонликларнинг паспорти олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди
Кадр: Telegram
Қозоғистондаги ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари ва ойлик маошлари олиб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилгани ва мажбурий ушлаб турилгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳри полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилди. Шундан сўнг уларнинг паспортлари қайтарилди ва ойлик маошлари ундириб берилди. Ҳозирги кунда уларни ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг