
Москва Токио билан Кунашир, Итуруп ва Кичик Курил тизмаларига соддалаштирилган ташриф бўйича келишувларни бекор қилди.
Шундай қилиб, 1991 йилдаги ўзаро саёҳатлар тартиби тўғрисидаги ва 1999 йилдаги оролларга ташриф буюришни максимал даражада осонлаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги келишувлар энди ўз кучини йўқотди. Японлар учун бу оғриқли зарба бўлди. Чунки японлар оилавий Курил оролларига соддалаштирилган тартибдаги кириш ҳуқуқига эга эди. Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши Москванинг ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмайдиган, ақлсизлик”, деб атади.
Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, бундай баёнотлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Барибир энди япон фуқаролари энди ўзларининг "туғилган" жойларига ташриф буюриши муаммоли бўлиб қолди. Токио Россияга қарши сиёсатидан воз кечмагунча, визасиз режимни унутади, деб ёзмоқда segodnia.ru нашри. Шунингдек, Жанубий Курил оролларида қўшма иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш, шу жумладан, сўнгги ўн йилликларда японлар фаол фойдаланаётган табиий ресурслардан ҳам мосуво бўлади.
Гап шундаки Москва Токио Вашингтоннинг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилишда, Россияга қарши санкцияларни жорий этишда давом этмоқда, деган фикрда.
Бундан ташқари, Токио томонидан март ойида Жанубий Курил ороллари "Япониянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва ҳозирда Россия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган" деган гап кўтарилган. Ва апрел ойининг охирида, 2003 йилдан бери биринчи марта бу баёнот ҳукуматга тақдим этилган "Дипломатия бўйича кўк китоб"да пайдо бўлди.
Шундай қилиб, японлар Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини шубҳа остига қўямоқда. Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомаи СССР таркибига кирган ва Россиянинг таркибида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар