18:13 / 08.09.2022
5 121

АҚШ Украинага Excalibur снарядларини топширди

АҚШ Украинага Excalibur снарядларини топширди
Фото: «Army.мил»
АҚШ Украинага юқори аниқликда бошқариладиган Excalibur снарядларини топширган, деб ёзади Bloomberg бюджет ҳужжатларига таяниб.

Bloomberg маълумотларига кўра, Excalibur снарядлари етказиб берилгани ҳақида аввал расмийлар маълум қилмаган, бюджет ҳужжатлари бунинг биринчи тасдиғидир.

Пентагон Украинани Excalibur билан таъминлаш учун 92 миллион доллар сарфламоқда. Ушбу снарядлардан 155 миллиметрли гаубицалар ёрдамида фойдаланиш мумкин. Excalibur снарядининг радиуси 40,5 километрни ташкил қилади, унинг нишондан оғиши 2 метрдан ошмаслиги айтилади.

Август ойи охирида Politico ўз манбасига таяниб, Украинага Excalibur етказиб бериш режалари ҳақида ёзганди. Нашр суҳбатдоши улар яқин орадаги ҳарбий ёрдам пакетига киритилмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг