18:50 / 08.09.2022
4 990

Россияликларнинг Грузияга кириши оммавий тақиқлана бошлади

Россияликларнинг Грузияга кириши оммавий тақиқлана бошлади
Грузия ва Россия чегараси
Фото: «Фокус»

Россияликларнинг Грузия ҳудудига кириши оммавий равишда тақиқлана бошлади. Бу ҳақда «Агенцтво» нашри ёзмоқда.

Жанубий Кавказдаги Free Russia Foundation фонди директори Егор Куроптев нашрга маълум қилишича, Грузия бир неча ҳафта олдин россияликлар учун чегара назоратини кучайтирган; энди ҳар куни бир неча ўнлаб одамларга мамлакатга кириш тақиқланмоқда.

«На касби, на Грузияда яшаши ёки уй-жой ижараси шартномасининг борлиги эътиборга олинмаяпти. Агар у ерда яшаш учун рухсатномаси бўлмаса, бошқа ҳужжатлар Россия фуқаролари учун Грузияга кириш кафолати бўла олмаяпти», — деди Куроптев.

Россиянинг Трабзондаги бош консулхонаси ҳам россияликларнинг Туркия орқали Грузияга кириши «деярли ҳар куни» рад этилаётгани ҳақида маълум қилди.

Уруш бошланганидан кейин Грузия россиялик муҳожирлар энг кўп борадиган мамлакатлардан бирига айланди. У ерга кўп сонли сиёсий фаоллар ва журналистлар кўчиб ўтди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг