
Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан афғон халқига 58 тоннали зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналар Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Инсонпарварлик юклари 11–12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар