21:12 / 16.09.2022
2 323

«Биз буни имкон қадар тезроқ тугатиш учун бор имкониятни ишга соламиз». Путин — уруш ҳақида

«Биз буни имкон қадар тезроқ тугатиш учун бор имкониятни ишга соламиз». Путин — уруш ҳақида
Фото: Alexandуr Demyanchuk/Pool via REUTERS
Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида ўтказилган учрашувида Украина мавзуси тилга олинди, деб хабар берди Reuters.

«Ҳозир уруш даври эмас ва сиз билан бу ҳақда телефон орқали гаплашгандик»,- дея Модининг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Ўз навбатида Путин Модига Ҳиндистон раҳбарининг Украина борасидаги хавотирларини тушунишини ва Москва низога тезроқ якун ясаш учун бор имкониятини ишга солишини айтди. Шу билан бирга Украина музокараларни рад этаётганини қўшимча қилди.

«Украинадаги низо бўйича позициянгизни, доимий билдираётган хавотирингизни биламан. Биз буни тезроқ тўхтатиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Афсуски, қарама-қарши томон — Украина раҳбарияти — музокаралар жараёнидан воз кечишини айтмоқда, улар ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришмоқчи эканликларини эълон қилишган. Уларнинг таъбири бўйича, жанг майдонида. У ерда бўлаётган воқеалар ҳақида сизни хабардор қилиб турамиз
», - деди Путин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг