07:47 / 17.09.2022
1 407

Россияда 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспорти олиб қўйилиб, мажбуран ишлатилгани аниқланди

Россияда 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспорти олиб қўйилиб, мажбуран ишлатилгани аниқланди
Фото: Telegram
Россиянинг Тюмен вилоятида Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилиб, мажбуран ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Аниқланишича, Ханти-Мансийск автоном округи Няган шаҳрида 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган. Шунингдек, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган.

Уларнинг мурожаати Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ханти-Мансийск автоном округидаги вакили томонидан ўрганилди ва Россиянинг мутасадди ташкилотлари билан тезкор ҳаракатлар натижасида ҳужжатлари олиб берилиб, ҳуқуқлари тикланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг