16:00 / 17.09.2022
1 489

Қозоғистон давлат тузилмаси тубдан ўзгаради

Қозоғистон давлат тузилмаси тубдан ўзгаради
Мамлакатда умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган конституциявий ислоҳот сиёсий тикланишга асос солди. Бу ҳақда Парламент Мажлиси раиси Ерлан Қошанов маълум қилди.

«Бугун биз мамлакатимиз келажагини белгилаб берувчи, давлат тузилмасини янгича шаклда шакллантирадиган жуда муҳим қарор қабул қилдик. Қозоғистон янги сиёсий даврга қадам қўймоқда. Биз биринчи қадамни ташладик. Унгача умумхалқ референдуми йўли билан қабул қилинган конституциявий ислоҳот сиёсий тикланишга замин яратди. Бугунги қарор ўша ислоҳотларга чек қўяди ва мамлакатимизнинг янги сиёсий моделга ўтишига йўл очади», — деди Е.Қошанов шанба куни Парламент палаталарининг қўшма мажилисида.

Шу муносабат билан у мамлакат демократия сари қатъий қадам ташлаганини таъкидлади.

«Давлат тузилмаси тубдан ўзгаради. Шу нуқтаи назардан, биз Давлат раҳбари Қосим Жўмарт Тўқаев атрофига тўпланиб, адолатли жамият барпо этамиз. Мамлакат бойлигини халққа тенг тақсимлаш учун шароит яратамиз, фуқароларимиз фаровонлигини оширамиз», — деди у.

Аввал хабар қилинганидек, 16 сентябрь куни Парламент палаталарининг қўшма мажлисида «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг