Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг қизи — тахминларга кўра, унинг исми Ким Чжу Э, биринчи марта омма олдида кўриниш берди.
Воқеа Республика куни нишонланган 9 сентябрда юз берган.
Қизил чизиқ билан белгиланган — Ким Чжу Э
Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ли Сол Чжу учун қўшиқ куйлаган болалар орасидаги бир қиз кхдршунос мутахассисларнинг эътиборини тортди. Ташқи кўриниши билан бошқалардан ажралиб турарди (биргина унинг сочлари ёйилган эди), шимолий кореялик доҳийнинг рафиқаси ўша қизчанинг елкасига қўлини қўйиб, кўпроқ гаплашган. Қизча тенгқурларига нисбатан анча хотиржам эди, негадир, операторларнинг камерасига ҳам кўпроқ ўша қизча тушган...
Ким Чен Ин ва рафиқаси Ли Сол Чжу
Умуман олганда, Шимолий Кореяда Кимлар оиласидан кимнидир расман таништиришдан аввал телевизорда кўрсатиш анъанаси бор. Ли Сол Чжу билан ҳам шундай бўлганди. Расман 2012 йилнинг 25 июлида Ким Чен Иннинг рафиқаси сифатида таништирилишидан бир неча ҳафта олдин, у билан ёнма-ён телевизорда кўрсатилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Россия кучлари Белгород вилояти яқинида Украина армиясининг яширин позицияларини йўқ қилди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Колумбия президенти Нетаньяхуга: “Бегуноҳлар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди”