Америка Қўшма Штатлари норозиларга қарши ноқонуний бир томонлама санкция қўллаб, бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозараларида маълум қилди.
“Кўриниб турибдики, кўкларга кўтариб мақталган Монро доктринаси глобал тус оляпти. Вашингтон бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда”, - деди Лавров.
“Норозиларни мажбурлаш воситаси – узоқ йиллардан буён БМТ Низомига хилоф равишда қабул қилинаётган ва сиёсий шантаж воситасида сифатида фойдаланиладиган ноқонуний бир томонлама санкциялар”, - деди у.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бундан биринчи навбатда оддий аҳоли жабр кўради, чунки улар биринчи зарурий товарлар, жумладан, тиббиёт воситалари, вакцина, озиқ-овқатдан маҳрум бўлишади.
Лавров бунга мисол қилиб 60 йилдан буён давом этиб келаётган Американинг Кубага қўллаб келаётган чекловларини келтирди.
“БМТ Бош Ассамблеяси анчадан буён ва кўпчиликнинг аксарият овози билан уни бекор қилишни қатъий талаб қилиб келади. БМТ Бош ассамблеяси қарорларини ҳал этишга кўмаклашиш унинг вазифасига кирувчи БМТ бош котиби бу муаммога алоҳида эътибор қаратмоғи шарт”, - деди Россия вазири. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади