date
views 1 593

Япониянинг Россиядаги элчиси ҳибсга олинди

Япониянинг Россиядаги элчиси ҳибсга олинди
Фото: «Kokujapan.com»
Россия федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги ходими Мотока Тацунори ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, элчи «пул эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкцияларининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисидаги махфий маълумотни олаётганда ҳибсга олинган.

Тацунори persona non grata деб эълон қилинди. Япония эса дипломатик каналлар орқали норозилик билдирди, дейди Россия Федерал хавфсизлик хизмати.

Агентлик шунингдек, Тацунори сўроқ қилингани акс этган видеони ҳам эълон қилди. У Россия қонунчилигини бузганини «тушунганини» айтиб, махфий маълумотларни пул эвазига қўл киритишга ҳаракат қилганини тан олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониянинг Россиядаги элчиси ҳибсга олинди