Анталиянинг Манавгат туманидаги масжидга жамоат бомдод намозини ўқиётган пайтда оёқ кийимини ечмасдан калтак кўтариб кирган маст сайёҳ мамлакатдан чиқариб юборилди.
Воқеа Гюндоғду туманидаги Хожи Айше Четин масжидида содир бўлган.
Хабарда айтилишича, маҳаллий аҳоли бомдод намозини ўқиётган пайтда масжидга девордан сакраб кирган россиялик сайёҳ маст ҳолда ҳовлидан топиб олган калтаги билан пойабзалини ечмасдан масжидга кирган.
Эркак баланд овоздан безовта бўлиб масжид деразаларини ёпишга ҳаракат қилган. Унинг бу ҳаракатлари масжид қўриқчиларининг эътиборини тортган ва у масжиддан олиб чиқиб кетилган.
Воқеа кузатув камералари томонидан ёзиб олинган.
Ҳолат Манавгат тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларигача етиб борган ва маҳаллий суд рус сайёҳини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган. Россиялик сайёҳ депортация қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди