2 180
АҚШ Олий суди: Яҳудий университети ЛГБТ гуруҳини тан олиши керак... Навбат мусулмонларгами?

АҚШ Олий суди 14 сентябрь куни Нью-Йоркдаги яҳудий ортодоксал университетидан ЛГБТ талабалар жамоаларини расман тан олиши шартлигини маълум қилди. Бу диний ҳуқуқларнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
Идора Нью-Йорк штати судининг июнь ойидаги қарорини кучда қолдирган. Университет ўз навбатида диний ташкилот эканини ва бу каби талаблардан дахлсиз эканини айтган. Бу АҚШ конституциясида белгиланган эътиқод эркинлигининг бузилишига олиб келиши таъкидланган.
ЛГБТ талабалар жамоаси яҳудий ортодоксал университетидан 2019 йилдан буён ўз ҳуқуқларини тан олишни талаб қилиб келади. 2021 йил апрелида улар ўқув муассасаси устидан судга шикоят қилади.
Ушбу ҳолат АҚШ мусулмонларини жиддий хавотирга солиши керак. Маълум бир вақтдан сўнг мусулмон жамоаларига ҳам шу каби талаблар қўйилиши мумкин.
ЛГБТ “фаоллар” “инсонларнинг асосий ҳуқуқ”ларини ниқоб қилиб диний жамоалар орасида шу каби тарғиботларни юритмоқда. Улар муҳаббат тушунчасини нотўғри талқин қилиб, ўз шаҳвоний мақсадларида фойдаланмоқда.
Муҳаббат эркак ва аёл ўртасидаги никоҳ орқали намоён бўлади. Цивилизацияни давом эттириш учун бу инсониятга берилган ягона ҳуқуқдир!
Бу воқеа мусулмон жамиятини ҳам қаттиқ безовта қилиши керак, чунки бу Америкадаги диний эркинликка тўғридан-тўғри ҳужумдир. Мусулмон жамиятидаги ҳаддан ташқари бузуқлар судга шунга ўхшаш даъволарни қўзғатишга қарор қилишлари, масжид ва ислом мактабларида тан олинишини талаб қилишлари фақат вақт масаласидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар