18:12 / 06.10.2022
2 327

Россия Луҳанск областида сафарбарликни бошлади

Россия Луҳанск областида сафарбарликни бошлади
Фото: ТАСС
Россия Луҳанск областининг Старобилский ва Креминский туманларида «қисман» сафарбарликни бошлади, деб хабар қилди Луҳанск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай ўзининг Telegram-каналида.

«Старобилский ва Креминскийда босқинчилар қисман сафарбарлик қилишни бошлади. Улар оддий тушунтиришяпти: гўёки бу ҳудудлар Россия таркибига кириб бўлган ва у ерда қисман сафарбарлик эълон қилинган», — деди у.

Фуқароларни сафарбар қилиш учун маъмурият вакиллари уйма-уй юриб, истисносиз барча эркакларга чақирув қоғозларини тарқатяпти. «Улар буни ҳаммага - талабаларга ҳам, касалларга ҳам, қарияларга ҳам беришяпти», - дея қўшимча қилди Луҳанск области ҳарбий маъмурияти бошлиғи.

«Важные истории» нашри ва Conflict Intelligence Team (CIT) тергов гуруҳи таҳлилчиларининг очиқ маълумотларига кўра, Россияда икки ҳафталик сафарбарлик даврида 53 минтақадан камида 213,2 минг киши чақирилди.

Сафарбарликка чақирилганларнинг умумий сони Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу илгари эълон қилганидан кўп бўлган. Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик бошланганидан бери Россия қуролли кучларига 200 мингдан ортиқ одам келган.

Айни пайтда, тадқиқотчилар ҳисоблаган 213 минг кишидан ташқари, 32 та ҳудудда чақирилганлар сони ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, деб ёзади «Важные истории». Ҳисоблаш учун улар маҳаллий ҳокимиятларнинг расмий маълумотларидан, ОАВ хабарларидан ва ҳарбий комиссарларнинг ҳисоботларидан фойдаланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг