
Фото: Sputnik / РИА Новости
Сўнгги икки ҳафта ичида Россия режимининг тобора кўпроқ турли вакиллари Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятини танқид қилишда бирлашдилар. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги разведка маълумотларига таяниб, ўзининг Twitter’ида хабар берди.
Хусусан, танқидчилар орасида - Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров, «Вагнер» ХҲК эгаси Евгений Пригожин бор, улар «уруш тарафдори бўлган блок»нинг норасмий етакчилари сифатида қабул қилинади. Шунингдек, қўмондонликни танқид остига олганлар орасида телетарғиботчилар, таниқли шахслар ва ўта миллатчи ҳарбий блогерларнинг кўпчилиги бор.
Танқид олий сиёсий раҳбариятга эмас, балки ҳарбий олий қўмондонликка қаратилган бўлиб қолмоқда, бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу қисман тоқат қиладиганларнинг Россия тузумидан оммавий норозилик тенденциясидир ва уни қайтариш қийин бўлиши мумкин.
Бундан олдин Путиннинг атрофидаги яқин одамларидан бири унга уруш билан боғлиқ ҳаракатларига қўшилмаслиги ҳақида очиқ айтгани хабар берилганди.
Washington Post’нинг АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб ёзишича, Путинга қўмондонликнинг ҳарбий ҳаракатларни олиб боришдаги хатолари ва самарасиз бошқаруви ҳақида айтишган.
Нашрнинг маълум қилишича, разведка бу маълумотни жуда муҳим деб ҳисоблаган ва бу ҳақда Байден, шунингдек, администрациянинг бошқа муҳим вакиллари хабардор қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар