1 515
Запорожьедаги аҳоли яшаш жойларига яна ракета зарбаси берилди, 17 киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: Telegram
Россия кучлари 9 октябрга ўтар кечаси Запорожьенинг турар жой массивларига зарба берди. Оқибатда камида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Запорожье шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар оқибатида 5 та хусусий уй вайрон бўлган, 40 га яқини зарар кўрган. Кўп қаватли уйлар ҳам вайрон қилинган.
Ҳаммаси бўлиб, Запорожьега ўнта ракета тушган. Қутқарувчилар етишмаётгани сабабли ҳукумат вайроналарни тозалашда кўнгиллилардан ёрдам сўрамоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан Запорожьенинг яна ўққа тутилишига шундай муносабат билдирди:
Яна Запорожье. Яна тинч аҳолига шафқатсиз зарбалар. Турар жой биноларига, ярим тунда. Мутлақ бемаънилик. Мутлақ ёвузлик. Ғайриинсоний ва террорчилар. Бу буйруқни берганлардан тортиб уни бажарганларнинг ҳаммаси қилмишига жавоб беради. Мажбурий. Қонун олдида ва халқ олдида.
Интернетда Запорожьедаги ракета тушган жойлардан олинган кадрлар тарқалди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 9, 2022
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 9, 2022
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 9, 2022“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар