19:42 / 12.10.2022
1 489

Эронда “Исроил жосуси” ҳибсга олинди

Эронда “Исроил жосуси” ҳибсга олинди
Кирмон вилоятида бир шахснинг Исроил разведкаси учун жосуслик қилгани сабаб қўлга олингани маълум қилинди.

Эроннинг расмий хабар агентлиги IRNAнинг хабар беришича, Кирман маҳкамаси раҳбари Иброҳим Ҳамидий Инқилобий қўриқчилар армияси разведка зобитларининг техник кузатуви ва разведка ишлари натижасида штатда Исроил разведкаси билан алоқадор шахснинг аниқланганлигини маълум қилди.

Вилоятда савдо номи билан фаолият юритган бу шахснинг қўлга олинганини қайд этган Ҳамидий гумонланувчининг "разведка ва саботаж" таълими учун турли мамлакатларга кўп марта саёҳат қилганини, охирги сафари эса Ироқнинг Эрбил шаҳрига бўлганини билдирди.

Ҳамидийга кўра, гумонланувчи ижтимоий медиа ва баъзи шифрланган хорижий хабар алмашиш дастурлари орқали Исроил разведкаси ва ҳарбий бўлинмалари билан алоқа қилган.

Ҳамидий қўлга олинган шахс керакли маълумот тўплаганидан сўнг минтақа давлатларидан бирида Исроил разведкаси билан учрашишни ва янги лавозимни эгаллашни режалаштирганини, аммон энди буни амалга ошира олмаслигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда “Исроил жосуси” ҳибсга олинди