20:56 / 15.10.2022
1 564

Hyundai АҚШда янги электромобиль заводини қуради

Hyundai АҚШда янги электромобиль заводини қуради
Фото: Reuters
Жанубий Кореянинг Hyundai автомобилсозлик компанияси октябрь ойида АҚШда электромобиллар ва аккумулаторлар ишлаб чиқарадиган завод қурилишини бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Лойиҳа қиймати 5,5 миллиард долларга баҳоланмоқда, — дейилади хабарда компания баёнотига таяниб.

Жоржия штатининг Саванна шаҳрида 25 октябрь куни заводнинг пойдеворини қўйиш режалаштирилган. Корхонанинг йиллик қуввати 300 мингта автомобилни ташкил этади.

Hyundai заводда 2025 йилнинг биринчи ярмида тижорат ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Лойиҳа Hyundai’нинг 10 миллиард долларлик «АҚШда ҳаракатчанликни, жумладан, электр транспорт воситаларини ривожлантириш» стратегиясининг бир қисмидир.

Август ойида АҚШ президенти Жо Байден 2022 йилга қадар инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Хусусан, қонунда электр транспорт воситаларини сотиб олиш учун солиқ субсидиялари ажратилиши назарда тутилган.

Аммо бу қоида фақат Шимолий Америкада йиғилган электромобилларга тегишли бўлиб, АҚШ бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — Tesla ва General Motors’га устунлик беради.

Жанубий Корея ишлаб чиқарувчилари бу қарордан хавотида. Байден сентябр ойида Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёлга йўллаган мактубида янги қоидалар Жанубий Корея автомобиль ишлаб чиқарувчиларига зарар келтирмаслигига ишонтириб, бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Hyundai АҚШда янги электромобиль заводини қуради