00:20 / 17.10.2022
3 642

Украина ҳарбий разведкаси Игорь Стрелковни асирга тушириш учун 100 минг доллар ваъда қилди

Украина ҳарбий разведкаси Игорь Стрелковни асирга тушириш учун 100 минг доллар ваъда қилди
Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси Игор Стрелков (Гиркин)ни украин асирлигига тушириш учун 100 минг доллар тўланиши кафолатланиши ҳақида маълум қилди.

«Маълумки, энг таниқли россиялик террорчилардан бири бизнинг давлатимизга қарши урушдаги ўз иштирокини тиклашга қарор қилган», — дейилган пресс-релизда.

Унинг рафиқаси Мирослава Регинская «ВКонтакте»да Стрелковнинг ҳарбий формадаги фотосуратини жойлаштирган.
Аввалроқ бир қатор россиялик ҳарбий мухбирлар ва «ватанпарвар» телеграм-каналлар Стрелков фронтга йўл олгани ҳақида маълум қилганди. «Операция Z: военкоры Русской весны» канали у фронтга «замкомбат» (батальон командири ўринбосари) лавозимида йўл олгани ва «бундан буён ижтимоий тармоқларда ҳеч нарса ёзмаслик мажбуриятини олгани» ҳақида хабар қилган.

Стрелков доимий равишда Украинадаги урушнинг боришига муносабат билдириб, Россия раҳбарияти ҳаракатларини танқид қилиб келарди (хусусан, у кенг кўламли босқиннинг илк давридаёқ Россияда сафарбарлик эълон қилишга чақирган). Унинг сўнгги пости 10 октябр куни эълон қилинганди.

Шунингдек Стрелков номи Россияда Россия армиясини «обрўсизлантириш» ва у ҳақда фейк хабарлар тарқатиш бўйича текширилгани айтилган россияпараст блогерлар қаторида тилга олинган. Бундай текширув чиндан ҳам ўтказилгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ.

Игорь Стрелков — ФСБ (ФХХ)нинг собиқ офицери, 2014 йил баҳорида Украина шарқида россияпараст жанговар бўлинмаларга раҳбарлик қилган, кейинроқ «ДХР» мудофаа вазири лавозимини эгаллаган. Стрелков ўзини Украинадаги «урушни қўзғатиб берган» одам деб атаган.

Нидерландияда Стрелковга MH17 ҳалокати бўйича айблов қўйилган; прокуратура уни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этишни сўраган. Украинада унга қарши бир қанча жиноий ишлар очилган, жумладан терроризм ва уруш урф-одатлари ва қонунларини бузиш бўйича. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳарбий разведкаси Игорь Стрелковни асирга тушириш учун 100 минг доллар ваъда қилди