10:30 / 17.10.2022
1 515

Зеленский имкон қадар кўпроқ россияликларни асирга олишга чақирди

Зеленский имкон қадар кўпроқ россияликларни асирга олишга чақирди
Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг кундалик видеомурожаатида Соледар ва Бахмут яқинида энг оғир жанглар кетаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия украиналикларга қарши қўлидан келган барча кучларни, жумладан, икки минг «зек»ни ҳам ташлади. «Бу «зеклар» оғир жиноятлари учун узоқ муддатга ҳукм қилинган маҳкумлардир. Улар нафақат пул билан, балки амнистия ваъдаси билан ҳам фронтда ушлаб турилибди. Россия давлати шу тариқа террорга ҳомийлик қиляпти, қамоқхоналарда қотилларни қидиряпти ва уларга агар яна ўлдиришни бошлашса, озодликни ваъда беряпти», — дедиЗеленский.

Унинг фикрича, Россия террорчи давлат сифатида тан олиниши кераклигига дунёда деярли ҳеч ким шубҳа қилмаяпти.

Президент Соледар ва Бахмут яқинида ҳамда бошқа йўналишларда позицияларни қаҳрамонларча эгаллаб турган украиналик аскарларга миннатдорлик билдирди.

Зеленский «алмашинув фондини тўлдиришда натижа берган» бўлинмаларга ҳам алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди. Унинг сўзларига кўра, «Россия ҳарбийларини асирга олган ҳар бир киши бизга қаҳрамонларимизни озод қилиш имкониятини беради».

Унинг қайд этишича, Украина Россияда сақланаётган фуқароларини эсдан чиқармаган, уларни озод қилиш керак ва бунинг учун «имкон қадар кўпроқ оккупантларни асирга олиш лозим».

Бундан олдин Володимир Зеленский Россия қўмондонлиги сафарбар қилинган руслар «камида бир неча ҳафта урушда омон қолиши»ни кутаётгани, шундан сўнг янгилари фронтга етказилиши ҳақида айтганди.

«Аммо бу вақт ичида россиялик генералларнинг ўз халқидан тўп еми сифатида фойдаланиши ҳимоячиларимизга қўшимча босим яратиш имконини беради. Бу сезиларли босим», деди Зеленский.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский имкон қадар кўпроқ россияликларни асирга олишга чақирди