21:33 / 18.10.2022
1 522

Украина разведка раҳбари: «Уруш ёзга қадар 1991 йилги чегараларгача етиб боришимиз билан якунланиши керак»

Украина разведка раҳбари: «Уруш ёзга қадар 1991 йилги чегараларгача етиб боришимиз билан якунланиши керак»
Фото: «РБК Украина»
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг қандай якунланиши ҳақидаги фикрларини билдирди, деб ёзади «Украина сейчас».

Будановнинг сўзларига кўра, ҳозирда энг оғир жанглар Бахмут ва Соледар шаҳарлари ҳудудида кечмоқда. Йил охиригача эса Украина Қуролли Кучлари янада сезиларли ютуқларга эришади, хусусан, Херсон борасида.

«Уруш тугагандан сўнг, ҳозирги Россия Федерациясидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жуда жиддий сиёсий жараён бошланади: маълум минтақалар Россиядан ажралиб чиқади. Москва бизга товон пули тўлайди, ҳаммаси уларни кутмоқда, бу Россия Федерациясининг маълум бир иқтисодий марказининг бизнинг ҳудудимизга кўчишига олиб келади. Яъни, ҳали анчагина қадамлар мавжуд», — деди Буданов.

Разведка раҳбарининг қайд этишича, уруш ёзгача якунланиши керак. Ва бу Украинанинг 1991 йил чегараларига — Донбасс ва Қримга етиб бориши билан тугайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведка раҳбари: «Уруш ёзга қадар 1991 йилги чегараларгача етиб боришимиз билан якунланиши керак»