01:23 / 19.10.2022
1 882

Брянск ва Курскдаги бир нечта қишлоқ ўққа тутилди

Брянск ва Курскдаги бир нечта қишлоқ ўққа тутилди
Фото: «Силовой блок»
Украина Қуролли кучлари ҳозирда Брянск вилояти Трубчевский тумани Белая Берёзка қишлоғини ўққа тутмоқда. Бу ҳақда 18 октябрь куни вилоят губернатори Александр Богомаз ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Унга кўра, Украина ҳудудидан отилган снарядлар Белая Берёзка қишлоғидаги иккита турар-жой биносига тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тезкор хизматлар вакиллари ишламоқда.

Шу билан бирга, Курск вилоятида Гуйево ва Гончаровка қишлоқлари, шунингдек, Суджа шаҳрининг чекка ҳудудлари ўққа тутилмоқда. Вилоят губернатори Роман Старовоитнинг маълум қилишича, бугун Украина Қуролли кучлари Суджанский туманининг чегарадаги қишлоқларини бомбардимон қилмоқда.

Гуйевода турар жой ва омборхонага шикаст етган. Гончаровкада бир қанча уйларнинг томи ва фасадлари шикастланган.

Аввалроқ Белгород ва Курск вилоятлари раҳбарлари бир неча қишлоқларнинг ўққа тутилиши ҳақида хабар берилган эди. 18 октябрь куни Белгород вилоятида темир йўлларнинг алоқа линияси, Курск вилоятида эса электр узатиш линиялари вайрон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брянск ва Курскдаги бир нечта қишлоқ ўққа тутилди