07:00 / 22.10.2022
1 760

Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудида яшовчи фуқароларнинг қуролга эга бўлиши осонлашди

Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудида яшовчи фуқароларнинг қуролга эга бўлиши осонлашди
Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадаги Ўш ва Баткен вилоятлари аҳолиси соддалаштирилган тартибда қурол олиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу мазмундаги қонун лойиҳаси мамлакат парламенти томонидан қабул қилинди.

Депутатлар 20 октябрь куни “Қирғиз Республикасининг мудофаага доир айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди”, – дейилади мамлакат парламенти тарқатган хабарда.

Бундан кўзланган мақсад ўточар қуроллардан фойдаланиш соҳасини тартибга солишдан иборат. Ушбу қонун билан чегараолди вилоят аҳолисининг қурол, биринчи навбатда милтиқ олиб юришига қўйилган чекловлар амалда олиб ташланди.

Шунингдек, чегара яқинидаги ҳудудлар мудофааси учун чақириладиган захирадаги ҳарбийларга қўйилган ёш чегараси ҳам бекор қилинди. Хусусан, кўнгилларилар 18 ёшдан жалб қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг