19:47 / 22.10.2022
2 906

Белгород вилоятидаги Шебекино шаҳри ўққа тутилди (фото, видео)

Белгород вилоятидаги Шебекино шаҳри ўққа тутилди (фото, видео)
Фото: Telegram
Россиянинг Белгород вилояти чегарасидаги Шебекино шаҳри ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят губернатори Вячеслав Гладков.

Рус ОАВ ҳалок бўлганларнинг бири ўрта ёшли эркак ва яни бири 16 ёшли ўсмир экани ҳақида ёзмоқда. Дастлаб губернатор беш нафар тинч аҳолининг яраланганини айтганди. Кейинроқ, унинг аниқлаштиришича, ҳодиса сабаб 11 киши яраланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир.

Фото: Telegram
Бундан ташқари, Гладковнинг сўзларига кўра, Шебекинонинг ўққа тутилиши оқибатида деярли 15 минг киши электр энергиясидан узилган. «Оқибатларни бартараф этиш ва электрга қайта уланиш учун беш-олти соат керак бўлади», — дея қўшимча қилди у.

Фото: Telegram
Шебекинода қандай объектлар ўққа тутилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган. Аввалроқ губернатор гап «фуқаролик объектлари» ҳақида кетаётганини айтганди. «Дожд» нашрига кўра, зарба шаҳар бозорига келиб тушган.

Фото: Telegram
Маълумот учун, вилоят уруш бошланганидан бери ўққа тутиб келинмоқда. Сўнгги ҳафталарда зарбалар сони кўпайган. Вилоятда энергетика объектлари, алоқа ва уй-жой коммунал хўжалигини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари кучайтирилишини ҳам вилоят ҳокими маълум қилган.


У Белгород ва чегара ҳудудларидаги тадбиркорларга мослашувчан жадвал жорий этишни ва ходимларни масофавий ишлашга ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг