Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди

Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди
Россиянинг Иркутск шаҳрида Су-30 самолёти икки қаватли уй устига қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Пржевальский кўчасидаги икки қаватли уй устига СУ тоифасидаги самолёт қулаб тушган”, - дейилади унинг телеграм каналидаги хабарда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Қутқарувчилар ва бошқа идоралар вакиллари ҳодиса жойига етиб боришган. Ҳодиса оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар