19:18 / 24.10.2022
1 128

Шолц: Украина ЕИ бўлажак аъзоси сифатида тикланади

Шолц: Украина ЕИ бўлажак аъзоси сифатида тикланади
Фото: AP
Украинани тиклашда бу давлат келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши кераклигини ҳисобга олиш керак. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шолц Берлинда бўлиб ўтган Германия-Украина иқтисодий форумида маълум қилди.

У Киевни Россиянинг йирик ҳужумларига учраган Украина энергетика сектори Украина ЕИга самарали электр энергияси етказиб берувчига айланиши учун тикланади, деб ишонтирди.

Шолц Россия президенти Владимир Путин томонидан бошланган уруш Германия ва Украинани бирлаштирганини таъкидлади.

Бундан олдин Германия канцлери ва Еврокомиссия раиси Украинага мамлакатни қайта тиклашда ёрдам бериш режасини ишлаб чиқишга чақирганди, бу эса Маршалл режаси билан қиёсланади.

Европа Иттифоқи ва G7 мамлакатлари «бугунданоқ» биргаликда Украинага қарши Россия томонидан бошланган урушдан кейин уни тиклашда иштирок этиш ҳақида ўйлашлари керак ва бунинг учун иқтисодиётга таъсири бўйича Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган «Маршалл режаси»га (Иккинчи жаҳон урушидан кейин Американинг Европага ёрдам дастури) таққосланадиган дастур ишлаб чиқиш лозим, деди Германия канцлери Олаф Шолц ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен. Сиёсатчиларнинг қўшма мақоласи Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасида чоп этилди.

Шольц ва фон дер Ляйеннинг фикрича, урушдан кейин Украина тезда «оёққа туриши» ва иқтисодиётни тиклаши керак, бу қайта қуриш лойиҳаси Украинанинг келажакда қандай давлатга айланишини белгилаб беради. «Тарихий воқеалар билан солиштирганда доимо эҳтиёткор бўлиш керак, аммо бу XXI аср учун янги Маршалл режасини яратишдан бошқа нарса эмас», дейилади мақолада.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг