Мелитополдаги маҳаллий телекомпания биноси ёнида портлаш юз берди. Ярадорлар бор (видео)

Мелитополдаги маҳаллий телекомпания биноси ёнида портлаш юз берди. Ярадорлар бор (видео)
Россия томонидан аннексия қилинган Запорожье вилоятининг Мелитопол шаҳрида 25 октябрь куни эрталаб «ЗаТВ» телекомпанияси биноси ёнида портлаш юз берди.

Запорожье вилоятининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти вакиллари «РИА Новости»га маълум қилишича, қўлбола портловчи қурилма портлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, бомба машинага ўрнатилган бўлган.

Телекомпания биносининг ойналари синган, жиҳозлари шикастланган. Россия Мудофаа вазирлигининг «Звезда» канали хабарига кўра, портлаш оқибатида камида беш киши жароҳатланган.

Мелитопол — Россия томонидан аннексия қилинган Запорожье вилоятидаги шаҳар.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар