12:05 / 26.10.2022
2 651

Украина ҳукумати: «Украинанинг Херсон вилоятига ҳужуми оқибатида ўнлаб чеченлар ҳалок бўлди»

Украина ҳукумати: «Украинанинг Херсон вилоятига ҳужуми оқибатида ўнлаб чеченлар ҳалок бўлди»
Фото: Delfi
Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хланнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг Херсон вилоятидаги чечен полки базасига берган зарбаси оқибатида 40 дан рус аскари ҳалок бўлган, икки юзга яқини яраланган, деб ёзади Meduza.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг кечки ҳисоботида ҳужум Каира қишлоғидаги мактабга уюштирилгани ва оқибатда 30 га яқин аскар ҳалок бўлганини таъкидлади.

Чечен мухолифатининг 1ADAT Telegram канали, ўз навбатида, Чеченистон Россия гвардиясининг «Нефтьэполк» махсус бўлинмасидаги «Қодировчилар» зарбага учраганини ва камида юз киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Telegram ва YouTube’да вайрон бўлган бинода ўтирган баъзи ҳарбийлар чечен тилида гапириб, бир-бирларининг жароҳатларини текшираётгани акс этган видео пайдо бўлди. Унинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Россия қўмондонлиги жангчиларнинг ўлимини расман тасдиқламади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг