11:28 / 28.10.2022
2 278

“Тилим билан Қуръонни, бурним билан телефонни варақлайман...”

“Тилим билан Қуръонни, бурним билан телефонни варақлайман...”
Башар Асад кучларининг ҳужумлари туфайли икки қўлидан айрилган суриялик Абдуссамад Диаб қолган умрини протез билан ўтказиш ва ҳеч кимга юк бўлмаслик умидида.

Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятининг Хон Шайхун туманида яшовчи киши 2014 йили Асад режимининг ҳаво ҳужумидан сўнг иккала қўли, кўзи ва ҳаракат қобилиятидан айрилган эди.

Узоқ муддатли даволанишдан сўнг ва қариндошларининг кўмаги туфайли Диаб яна юриш қобилиятига эга бўлди, аммо 8 йилдан бери у ўзи ҳеч қандай ишни қила олмайди, чунки у икки қўлидан маҳрум.

Беш фарзанднинг отаси Диаб Асад режимининг ҳужумлари кучайгач, Харбануш қишлоғидаги чодир шаҳарчасига оиласи билан бошпана топди. Диаб Туркияда узоқ давом этган даволанишдан сўнг ватанига қайтганини айтди.

Икки қўлимдан айрилганимни ҳеч қачон қабул қилолмасдим. Доим ўзимга ўзим “Шифокорлар осон йўлни танлаб, шартта қўлларимни кесиб ташлаб қўя қолган бўлса керак”, деяверардим. Қўл протезини қидираётиб, бир марта YouTube’да ўз операциям видеосига кўзим тушди. Видеода ўзимни кўрганимда таниолмай қолдим ва яқинларимдан бу фактни тасдиқлашни сўрадим. Кейин кўнглим тинчланди, чунки шифокорлар қўлидан келган барча ишни қилишганини тушуниб етдим”, деб эслайди суриялик.

Унинг сўзларига кўра, у аллақачон бу ҳолатига кўникиб қолган, лекин унга протезлар жуда керак.

Кунимни Қуръони Карим ўқиш ва маърузалар тинглаш билан ўтказаман. Мен телефонимни бурним орқали ишлатаман. Қуръони Карим саҳифаларини тилим билан варақлайман. Мен уйимга қайтиб, қолган умримни яхши ўтказишни истардим”, - дейди Абдуссамад Диаб.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг