date
views 5 109

Қозоғистон президенти Украинадан ўрнак олмасликни маслаҳат берди

Қозоғистон президенти Украинадан ўрнак олмасликни маслаҳат берди

Назарбоевнинг фикрича, Украинанинг бошига келаётган муаммоларнинг асл сабаби бирликнинг йўқлигида. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, 1 май Қозоғистон халқлари бирлиги куни муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарида маъруза қилар экан, бирлик бўлмаган мамлакат билан нималар содир бўлиши борасида Украинани мисол келтирди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Назарбоев халқини миллий бирликка ундар экан, Украина воқеаларини хотирлаб ўтган. 2013-2014 йилларда амалга оширилган Евромайдон деб номланган жамоатчилик митинглари, мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Виктор Януковични ҳокимиятдан четлатилишига олиб келган эди.

"Украина – катталиги жиҳатидан собиқ иттифоқнинг иккинчи йирик мамлакати бўлишига қарамай, бугунги кунда Қозоғистон иқтисодининг ярмига тенг иқтисодиётга эга. Чунки, бирлик йўқ, мақсад йўқ, биронта масала ёки муаммо ҳал этилмаяпти, одамлар эса бошқа "муаммолар" билан банд: уруш, можаро ва қотилликлар", – деб баёнот берган Қозоғистон давлат раҳбари.

Назарбоев мамлакатда икки ҳафтадан бери норозилик кайфиятлари кузатилаётган бир вақтда фуқароларни бирликка чақирган. Мамлакат фуқаролари хорижий фуқароларга ҳам қишлоқ хўжалиги ерларини хусусий мулк сифатида сотиб олиш ҳуқуқини берувчи ер ислоҳотларига норозиликларини билдиришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти Украинадан ўрнак олмасликни маслаҳат берди