
Украинадаги урушда руслардан кўра бошқа миллий озчилик вакилларининг ҳалок бўлиш эҳтимоли юқорироқ. Бу баъзан бир неча ўн баробарни ташкил этади. Аммо кўп ҳолатларда ҳалок бўлаётганларни руслар ташкил этади, миллий озчиликнинг ўлими хавфи атайин амалга оширила ётган сиёсат эмас, асосан, минтақалар ўртасидаги тенгсизлик туфайли юқорилигича қолмоқда.
Бурятияда аҳолиси 20 минг киши бўлган Кяхта шаҳарчасида 45 нафар аҳолиси Украинада ҳалок бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари орасида «Россия бурятларни ўлдирмоқда, Қозоғистон ва Қирғизистон эса уларни қутқаряпти», – деган атама машҳур бўлиб кетди. Доғистонда эса яқинда сафарбарликка қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Агар медиа макон таҳлил қилинса, Россия фронтга асосан этник озчиликни жўнатаётгани ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Айрим маълумотларга кўра, армияга жалб қилиниш ҳолатлари миллий республикалар (Бурятия, Тива, Доғистон ва Чеченистон)да юқори. аммо ҳақиқатдан ҳам Украинада жанг қилаётган Россия қўшинлари асосан миллий озчилик вакилларидан иборатми?
Ҳалок бўлганларнинг Россия минтақалари бўйича тақсимланиши
21 октябрь маълумотларига кўра, беш ҳудудда ҳалок бўлганлар сони кўп: Краснодар ўлкаси (332), Доғистон (321), Бурятия (305), Бошқирдистон (258) ва Волгоград вилояти (230). Бу бўйича энг кам кўрсаткич Қорачой-Черкас (19), Ямал-Ненец мухтор округи (10), Магадан вилояти (7), Ненецк мухтор округи (4) ва Чукотка мухтор округи (2).
Бундан кўринадики, ҳалок бўлганлар кўрсаткичи юқори ҳудудлар орасида ҳақиқатдан ҳам миллий республикалар бор. Аммо турли минтақалар аҳоли сони бўйича бир-биридан фарқланади. Шу сабабли умумий ўлимларни эмас, аҳоли жон бошига тўғри келаётган ўлим ҳолатларини ҳисоблаш керак бўлади.
Россия ҳудудлари аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳалок бўлганлар улуши
Бу кўрсаткич бўйича энг юқори ҳолат Бурятия ва Тивада қайд этилган (мос равишда 10 минг кишига 28.4 ва 27.7 ўлим). Ундан кейинги ўринларда Псков (17.1), Шимолий Осетия (16.8), Олтой Республикаси (16.3). Доғистонда ўлим коэффициенти 7.6 тани ташкил этса, Чеченистонда 7.1 ва Ингушетияда 6.4.
Энг паст коэффициент Москва вилояти (1.7), Ямал-Ненецк мухтор округи (1.7), Ханти-Матийск мухтор округи (1.7), Санкт-Петербург (1.4) ва Москва шаҳрида (0.3) кузатилган.
Шу билан бирга Бурятияда ҳалок бўлган ёшларнинг 60 фоизини этник руслар ташкил этади. Бу кўрсаткич Тивада 10 фоиз, Чеченистон ва Ингушетияда 1 фоизни ташкил этган. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Украинада ҳалок бўлганларнинг катта қисмини этник руслар ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар