08:30 / 02.11.2022
1 013

Украинада энергетика инфратузилмасининг 40 фоизи вайрон бўлди

Украинада энергетика инфратузилмасининг 40 фоизи вайрон бўлди
Фото: Andrew Kravchenko
Украина президенти Володимир Зеленский Россия зарбалари натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 40 фоизга яқини вайрон бўлганини айтди. Бу ҳақда у энергетика бўйича Европа комиссари Кадри Симсон билан учрашувда маълум қилди.

Шунингдек, у Украина энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ёрдам билан шуғулланувчи Рамштейн контакт гуруҳига ўхшаш махсус платформа яратилишини олқишлади.

«Ушбу «иқтисодий Рамштейн» платформаси қурилмоқда ва ишлай бошлайди. Энергетика масаласи бугунги кунда молиявий инқироз ва қурол тақчиллиги билан бирга кетмоқда, шунинг учун бундай платформани яратиш керак», деди Зеленский.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг мамлакат энергетика тизимига зарбаларини мисли кўрилмаган, деб атаганди.

«Россиялик террорчилар бизнинг энергетика соҳамиз учун шундай оғир шароитларни яратиб беришдики, Европада ҳеч ким буни шунчаки кўрмаган ёки учратмаган. Мутахассисларимиз ҳозирда енгиб ўтишга мажбур бўлаётган таҳдидлар аввал йўқ эди», - деди у.

Зеленский яна бир бор украиналикларни электр энергиясини истеъмол қилишни чеклашга чақирди: «Энди биз, барча украиналиклар энергияни онгли равишда истеъмол қилишимиз керак. Илтимос, умумий энергия тизимида тақчиллик мавжуд бўлса-да, ҳар бирингиз ўзингизнинг электр энергияси истеъмолини чеклаш схемасини танланг».

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг