
Фото: muslim.uz
9-19 ноябр кунлари ўзбекистонлик имомлар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Қамариддин Баҳриев Америка Қўшма Штатларига сафар қилиб, ватандошлар билан учрашади.
Уламоларнинг сафари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан маълум қилишларича, ватандошлар билан учрашувлар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:
- 9-10 ноябрь кунлари Филаделфиядаги “Isabet Academic Campus”да, маҳаллий вақт билан тушки 04:00 да;
- 11 ноябрь куни Нью-Йоркдаги “Imam Abu Hanifa” масжидида, тушки 12:00 да;
- 12 ноябрь куни Нью-Йоркдаги “Emir Palace” ресторанида. Тушки 11:00 да;
- 13-14 ноябрь кунлари Cинcиннати шаҳридаги (Огаё штати) “West Chester Township”да тушки 16:00 да;
- 16 ноябрь куни Чикагодаги “Masjid-ul-Islam” масжидида, тушки 06:00 да;
- 18-19 ноябрь кунлари Орландо шаҳридаги “Al-Bukhari” исломий марказида, тушки 12:00 да.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар