Пригожин: «Россия АҚШ сайловларига аралашган ва аралашади...»

Рус тадбиркори Евгений Пригожин АҚШ сайловларига бир кун қолганда ҳам аралашишдан ортга қайтмаслигини маълум қилди.
Россиянинг шахсий ёлланма қўшини – “Вагнер” асосчиси бу ишни Американинг оралиқ сайловларидан бир кун олдин ҳам жараёнларда бош суқишни давом эттиришга ваъда берди.
«Конкорд» номли кейтеринг фирмасига тегишли матбуот хизмати жойлаган ижтимоий тармоқлардаги мақолада Евгений Пригожин: “Биз аралашганмиз, ҳозир бу ишни қиляпмиз, кейин ҳам давом этамиз, аммо ҳаракатларимизни ўта эҳтиёткорлик билан, аниқ, нозик ва сездирмай, ўзимизга хос тарзда қандай амалга оширишни биламиз", дея тан олган.
У бундай ишни нозик жарроҳлик операциясига қиёслаган ва VKда қуйидаги гапларни қолдирган: “Операциялар давомида бир вақтнинг ўзида икки буйракни ҳам, жигарни ҳам олиб ташлаймиз".
АҚШ Адлия вазирлигининг 2018 йилдаги айблов хулосасига биноан Интернет тадқиқот агентлиги Пригожинга алоқадор троллар фермаси 2016 йилги сайловлар чоғида Facebook ва Twitter ёрдамида АҚШ электоратида келишмовчиликларни келтириб чиқаришда айбланган.
Пригожин одатда омма олдида очиқ сўзламайди, лекин Украина уруши пайтида ошкора сўзлашдан ўзини тиёлмади ва рус генералларини танқид остига олди.
Пригожин сентябрда узоқ йил махфий сақланган маълумотни кутилмаганда оммага эълон қилиб юборди. У Сурия, Африка давлатлари ва ҳозирда Украинада фаол бўлган “Вагнер” ёлланма қўшинига асос солганини тан олишга журъат қилди.
Жума куни “Вагнер” Санкт-Петербургда мудофаа технологиялари марказини очди, бу Пригожиннинг ҳарбий мавқеини янада ошириш, шунингдек, Россиянинг мудофаа сиёсатида янада оммабоп рол ўйнаш учун навбатдаги қадам бўлди.
Пригожин компаниялар тармоғига эга тадбиркор, одатда, уни “Путиннинг бош ошпази” деб аташади.
Июлда АҚШ Давлат департаменти “АҚШ сайловларига аралашгани” туфайли Пригожин ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар таклиф қилган эди. Бу айбловлар туфайли АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Пригожинга қарши бир қанча санкцияларни киритди.

Изоҳлар 0
…