23:38 / 12.11.2022
1 506

Кремл янги аннексия қилинган ҳудудларни расмий харитага қўшмади

Кремл янги аннексия қилинган ҳудудларни расмий харитага қўшмади
Кремл веб-сайтидаги расмий харитада янги босиб олинган ҳудудлар — Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари йўқ. Ҳукумат ва Федерация Кенгашининг расмий веб-сайтларидаги хариталарга ҳам улар қўшилмаган.

Бунга «Агентство» нашри эътибор қаратди ва 2014 йилда Қримни қўшиб олиш ҳақидаги барча ҳужжатлар имзоланганидан кейин 3 кун ўтгач, ҳудуд расмий хариталарга киритилганини эслатди.

Босиб олинган ҳудуларда ўтказилган «референдум»лардан кейин Россия президенти Владимир Путин уларни қўшиб олиш ҳақидаги қарорни имзолаган эди. Аммо ҳозирги вақтда уларнинг бир қисми Украина Қуролли кучлари томонидан озод қилинган. Хусусан, 11 ноябр куни Украина ҳарбийлари Россия ҳозирда ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Херсонга кириб борган.

«Агентство» ҳисоб-китобига кўра, россиялик ҳарбийлар Днепрнинг ўнг қирғоғидан чекинганидан сўнг, Россия 4,9 минг квадрат километр ҳудуд устидан назоратни йўқотган. Херсон вилоятининг босқинчи «ҳокимияти» маъмурий марказни Геническка кўчиришга мажбур бўлган. Бу шаҳарча Херсондан 200 километр узоқликда жойлашган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг